Кувайт бизнеси вакиллари сафар давомида Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова билан музокара ўтказди.
Дўстона руҳда ўтган мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, хусусан, тиббиёт соҳасида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, замонавий тиббий хизматлар кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш, энг асосийси, янги иш ўринларини яратиш орқали ҳудуд аҳолиси фаровонлигини оширишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.
Учрашув якунида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.












