Дониёр Бахтиёрович Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.

У янги лавозимда Эркинжон Турдимов ўрнини эгаллади – 2025 йил январидан буён Сирдарё вилоятини бошқариб келган Турдимов шу кунларда бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланганди.

Дониёр Қодиров муқаддам ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига раҳбарлик қилган, 2018-2019 йилларда ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи бўлган.

2021 йил январида президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига ўтган, 2023 йил августида шу соҳа бўйича маслаҳатчига айланганди.

2025 йил июлида эса президент маслаҳатчиси лавозимини тарк этган ва ҳозиргача Президент администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти раҳбари лавозимида ишлаётганди.