Янги яримтиркамалар туркуми кенг аудиторияга Евроосиёдаги энг йирик тижорат транспорти ва технологиялар кўргазмаларидан бири бўлган COMvex – 2025 кўргазмасида тақдим этилди. Ушбу тадбир EXPO соҳавий кўргазма тадбирлари доирасида (CTT Expo/COMvex/CTO Expo/Logistika Expo) 27 майдан 30 майгача Москва шаҳридаги МВЦ «Крокус Экспо» кўргазма марказида ўтказилди. Кўргазмада 69 000 дан ортиқ меҳмон ва 1 000 дан зиёд экспонентлар, жумладан, соҳанинг етакчи жаҳон ишлаб чиқарувчилари иштирок этди.

VOLLKRAFT’нинг тақдимоти UzAuto Trailer учун халқаро бозорда ўз позицияларини мустаҳкамлашда янги стратегик босқичга айланди. Охирги йилларда компания нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё ва Россия бозорларида ҳам ишончли ҳамкор сифатида ўзини намоён қилди. Фақат сўнгги икки йил ичида корхона томонидан ишлаб чиқарилган 2 000 дан зиёд яримтиркамалар хорижий бозорларга экспорт қилинди.

Маҳаллий техникаларнинг глобал даражадаги рақобатбардошлигини тасдиқловчи яна бир муҳим кўрсаткичлардан бири, бу UzAuto Trailer’нинг жаҳондаги етакчи яримтиркама ишлаб чиқарувчиларни баҳолайдиган The 2024 Global Trailer OEM Ranking Listмустақил халқаро рейтингига 2024 йилдан бошлаб илк марта киритилишидир. 38-ўринни эгаллаган ҳолда, компания ўз маҳсулотларининг юқори стандартларга жавоб беришини ва энг талабчан бозорларда ҳам муваффақиятли рақобатлаша олишини исботлади.

VOLLKRAFT: Бизнес эҳтиёжларини тинглайдиган техника

Немис тилидаги «VOLLKRAFT» сўзининг асл маъноси – «тўлиқ куч» ёки «тўлиқ қудрат» бўлиб, етуклик ва доноликни ифодалайди. Янги яримтиркамалар туркумининг ортида кўп йиллик тажриба, профессионал билим ва мижозлар фикрига эътибор билан ёндашиш ётади. Ҳар бир VOLLKRAFT яримтиркамаси – инвестициядан максимал самара, ҳар бир рейсда ишонч ва ҳақиқий иш шароитларида синовдан ўтган технологик қудратдир.

UzAuto Trailer’нинг COMvex-2025даги стендида Vollkraft’нинг янги моделлари тақдим этилди: