Жорий йилнинг 2 июл куни соат 12:50 да Тошкент шаҳар Миробод тумани, Матбуотчилар кўчасида жойлашган қурилиш ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 12:55 да етиб бориб, ёнғин соат 13:00 ўчирилган.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.







