Жамият | 17:13 / 15.07.2025
1204
1 дақиқада ўқилади

3–6 ёшли болалар учун «Илк ривожланиш маркази» ташкил этилади

Марказ таълим билан қамраб олинмаган ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга хизмат кўрсатади.

Фото: ЎзА

Ҳукумат қарори билан «Илк ривожланиш маркази тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Низом мактабгача таълим билан қамраб олинмаган ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия хизматларини кўрсатиш бўйича Илк ривожланиш марказларини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Марказлар 3–6 ёшли болаларни, хусусан, камбағаллик даражаси юқори ва алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган оилалар фарзандларини қамраб олган ҳолда ташкил этилади.

Марказлар қуйидаги 2 та модел асосида фаолият кўрсатади:

- махсус мактабгача таълим хизмати модели – педагоглар томонидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган оилаларнинг 2–7 ёшли фарзандлари учун яшаш хонадонига борган ҳолда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш;

- ўйин гуруҳи модели – 3–6 ёшли болалар учун Марказларда ташкил этилган қисқа муддатли (3,5–4 соат) гуруҳ.

Марказлар туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳузурида ташкил этилади.

Марказлар барча тарбияланувчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид