Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Покистон Бобурийлар сулоласи тарихи бўйича қўшма тадқиқот ўтказади
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон миллий мерос ва маданият вазири Аврангзеб Хан Хичи билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида маданий ҳамкорликни кенгайтириш, икки халқ ўртасидаги маънавий яқинликни мустаҳкамлаш ва амалий лойиҳаларни илгари суриш борасида фикр алмашилди. Томонлар Ўзбекистон ва Покистон маданияти кунларини ташкил этиш, Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросимида Покистон делегациясининг иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилдилар.
Маданият соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш, Бобурийлар сулоласи тарихи бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиш ва бошқа долзарб йўналишларда алоқаларни ривожлантириш юзасидан келишиб олинди.
Учрашув икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, тарихий ва маънавий яқинлик асосида дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш сари қўйилган муҳим қадам сифатида баҳоланди.