Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германиядан бир ҳафта ичида иккинчи депортация рейси учиб кетди
Депортация қилиниши керак бўлган 43 нафар ироқлик қочқин Лейпцигдан Бағдодга олиб кетилди. Улардан айримлари жиноий жавобгарликка тортилган. Аввалги депортация рейси 18 июл куни Германиядан Афғонистонга амалга оширилган эди.
Депортация қилиниши керак бўлган 43 нафар ироқлик қочқин Лейпцигдан Бағдодга олиб келинди. Буни операцияни назорат қилган Германия Ички ишлар вазирлиги ва Тюрингия федерал ери миграция вазирлиги тасдиқлади. Flightradar маълумотларига кўра, самолёт Лейпцигдан маҳаллий вақт билан соат 10:52 да (Тошкент вақти билан 12:52) ҳавога кўтарилган. У Ироқ пойтахтига тўрт ярим соатдан кейин қўнди.
Депортация қилинганларнинг барчаси эркаклар, уларнинг баъзилари жиноятларда айбланган, дея хабар беради dpa агентлиги. Уларни самолётга полиция машиналарида олиб келишган. Депортация қилинганларнинг 14 нафари аввал Тюрингияда яшаган, қолганлари еттита бошқа федерал ҳудуддан келган.
Бу Германиядан бир ҳафта ичида иккинчи депортация рейсидир. 18 июл куни депортация қилинган 81 нафар афғон бўлган самолёт Лейпциг/Ҳалле аэропортидан Кобулга жўнаб кетди. Германия ички ишлар вазири Александр Добриндтнинг сўзларига кўра, улар ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Афғонистонга парвозни тайёрлашда Германиянинг «стратегик ҳамкорлари» иштирок этган, дея қўшимча қилди Добриндт ва улардан бири сифатида Қатарни тилга олди. Bild нашрига берган интервюсида вазир депортациялар бўйича «кўпроқ босим», шунингдек, «учинчи давлатлар билан кўпроқ битимлар тузиш ва контрабанда мантиғидан воз кечишни» исташини айтди.
Мавзуга оид
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026