Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги стратегик шерикликни давлат бошқаруви, рақамлаштириш, кадрлар тайёрлаш, ҳудудлараро ҳамкорлик ва барқарор ривожланиш соҳаларида чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Венгрия томони фаол тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш, жумладан, қишлоқ жойларини рақамлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
Томонлар мулоқотни давом эттиришга тайёр эканини билдирди ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича кейинги қадамларни ишлаб чиқишга келишиб олди.











