Бироқ интернетда ва ижтимоий тармоқларда “лазер эпиляцияси тери саратонига олиб келиши мумкин” деган миш-мишлар тарқалмоқда. Унда қайси даражада ҳақиқат бор? Бу ҳақда AҚШ Миллий тиббиёт институти маълумотларига асосланиб таҳлил қиламиз.

Лазер муолажалари — қанчалик хавфсиз?

Кўпчилик косметология марказларида қўлланадиган лазер ва IPL (кўчли импульсли ёруғлик) технологиялари бугунги кунгача хавфсиз ҳисобланади. Бироқ муолажа тўғри бажарилмаса, айрим салбий таъсирлар кузатилиши мумкин:

  • терида қизариш, тери кўчиши;
  • вақтинчалик пигментация ўзгаришлари (очариши ёки тўқлашиши);
  • ноўрин ва кучли таъсир натижасида — пўст ва чандиқ қолиши.

Бу асоратлар асосан мутахассис бўлмаган, лицензиясиз марказларда ёки терига мослаштирилмаган ускуналарда бажарилган ҳолатларда юз беради.

Саратон хавфи: ҳақиқат ёки миш-миш?

Лазер ва IPL тизимлари ионлаштирувчи бўлмаган нурланишдан фойдаланади. Бу нурланиш тури ДНК занжирларини шикастламайди, демакки, саратон хуружига олиб келмайди.

Тери саратонларини келтириб чиқарувчи асосий омиллар қуйидагилардир:

  • ултрабинафша (УФ) нурланишнинг юқори дозада ва узоқ вақтда таъсири (куёш нурлари ёки солярий);
  • ирсий омиллар;
  • иммунитет мувозанатининг бузилиши;
  • зарарли моддалар билан тўғридан тўғри алоқада бўлиш.

Айниқса, хавфли тери саратон тури организмдаги меланин ишлаб чиқарувчи ҳужайралар (меланоцитлар) мувозанатидан чиққанида ривожланади. У кўпинча теридаги холлар орқали намоён бўлади.

Хулоса: лазер эпиляцияси билан онкология ўртасида тўғридан тўғри боғлиқлик йўқ

Ҳозирча лазер эпиляцияси тери саратон касаллигига олиб келган