Миллий статистика қўмитаси уй хўжаликлари танланма кузатувлари натижаларига таяниб, ушбу маълумотларни эълон қилди.

Қайд этилишича, 2021 йилда 10 ёш ва ундан катта аёллар орасида интернетдан фойдаланувчилар улуши 76,6 фоиз бўлган. 2026 йилнинг январ–август ойларида эса бу кўрсаткич 97 фоизга етган.

Мазкур даврда 10 ёш ва ундан катта эркакларнинг 97,5 фоизи интернетдан фойдаланган. Шу тариқа, эркаклар ва аёллар ўртасидаги фарқ 0,5 фоиз бандни ташкил этган.