Visual Capitalist тақдим этган инфографика Жоржтаун Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик институтининг «Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик» индекси маълумотларига асосланган. Рейтингга жами 181 давлат киритилган.

Индекс мамлакатларда аёлларнинг жамиятдаги иштироки, хавфсизлиги ва имкониятларини акс эттирувчи кўрсаткичлар асосида шакллантирилган. Энг юқори натижа 1 баллга яқин ҳисобланади, бироқ рейтингдаги ҳеч бир давлат 1 баллга етмаган.

© Miranda Smith, Visual Capitalist



Энг юқори кўрсаткичлар асосан Шимолий Европа мамлакатларида қайд этилган. Рейтингда биринчи ўринни Дания эгаллаб, 0,939 балл тўплаган.

Кейинги ўринларда Исландия — 0,932 балл, Норвегия — 0,924, Швеция — 0,924 ва Финландия — 0,921 балл билан жойлашган.

Шу тариқа, рейтингнинг дастлабки бешта ўрнини Шимолий Европа давлатлари эгаллаган. Люксембург, Белгия ва Нидерландия ҳам 0,9 баллдан юқори натижа кўрсатган.

Рейтингнинг қарама-қарши томонида эса Афғонистон жойлашган. Мамлакат 0,279 балл билан аёллар учун шароитлар бўйича энг паст натижани қайд этган.

Шунингдек, Яман — 0,323, Марказий Африка Республикаси — 0,362, Сурия — 0,364, Судан — 0,397 ва Ҳаити — 0,399 балл билан рейтингнинг қуйи қисмида жойлашган.

Россия эса 0,718 балл билан 75-ўринни эгаллаган.

Таққослаш учун, Арманистон 0,762 балл, Беларус 0,739 балл, Қозоғистон 0,722 балл ва Озарбойжон 0,653 балл натижа қайд этган.