Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистондаги зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилди
Унинг кучи водий вилоятларида 3–4 баллгача сезилди. Пойтахт Тошкент аҳолиси ҳам ер қимирлашини ҳис қилди.
5 август куни соат 18:44 да Қирғизистон ҳудудида 5,2 магнитудали зилзила қайд этилди.
Ўзбекистон Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълумотига кўра, зилзила эпимаркази Тошкент шаҳридан 292 км шимолий-шарқда, 15 км чуқурликда жойлашган.

Эпимарказда ер силкиниши кучи 6 баллга етган. Тўлқинлар Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида ҳам сезилди. Хусусан, Андижон вилоятида 3–4 балл (эпимарказдан 68 км), Наманган вилоятида 3 балл (96 км) ва Фарғона вилоятида 2–3 балл (131 км) даражасида кузатилди.
Тошкент шаҳри аҳолиси ҳам ер қимирлашини ҳис қилди, лекин марказ маълумотида зилзила пойтахт ҳудудида сезилгани қайд этилмаган.
Кейинроқ Ўзбекистон ФВВ Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучини 2–4 баллга баҳолаб, Тошкентда ҳам 2 балли ер қимирлаши кузатилганини маълум қилди.
Ҳозирча зилзила оқибатида зарар кўрганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.
Мавзуга оид
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
18:24 / 29.04.2026
Ташиев давлат тўнтаришига уринишга алоқадорликда гумонланмоқда
22:18 / 25.04.2026
Қирғизистоннинг иккита банки Евроиттифоқ санкциясига учради
18:39 / 23.04.2026