Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нагасаки мэри ядро уруши хавфи ортиб бораётганидан огоҳлантирди
Нагасакида 80 йил аввал АҚШ томонидан шаҳарга ташланган атом бомбаси қурбонлари ёдга олинди. Шаҳар мэри Широ Сузуки дунёни ядро қуролидан воз кечишга чақирди.
Япониянинг Нагасаки шаҳри мэри Широ Сузуки 9 август, шанба куни АҚШ томонидан 80 йил аввал шаҳарга ташланган атом бомбаси қурбонларини хотирлаш кунида дунёни ядро қуролидан воз кечишга чақирди. Шу билан бирга, Сузуки ядро уруши хавфи ортиб бораётганига ишора қилди. «Инсониятнинг бу экзистенциал инқирози сайёрамиздаги ҳар биримиз учун бевосита муаммога айланди», деди у нутқида.
Амалдор дунёни Нагасаки ядровий ҳалокатга учраган охирги шаҳар бўлиб қолиши учун тарихдан сабоқ олишга чақирди.
Маҳаллий вақт билан роппа-роса 11:02 да — 1945 йил 9 августда Нагасаки осмонида Американинг B-29 Bockscar бомбардимончиси томонидан "Бақалоқ" (Fat Man) атом бомбаси портлаган пайт — ушбу фожиали воқеа қурбонлари хотирасига бағишланган маросим иштирокчилари бир дақиқалик сукут сақлади.
Биргина Нагасакида ўша бомба портлаши оқибатида 70 000 киши ҳалок бўлди, яна 75 000 киши яраланди. Ундан уч кун олдин Қўшма Штатлар Хиросима шаҳрини кичикроқ атом бомбаси билан вайрон қилган эди.
1945 йил 15 августда Япония Иккинчи жаҳон урушида таслим бўлди. Хиросима ва Нагасаки атом бомбаси томонидан вайрон қилинган дунёдаги биринчи ва ҳозиргача ягона шаҳарларга айланди. Бугунги кунда бу шаҳарлар уруш даҳшатларининг тимсолига айланган.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026