Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўчмас мулк | 09:26 / 09.08.2025
2470
1 дақиқада ўқилади
“Ўзбеккосмос” қурилиш майдонлари устидан доимий кузатув олиб боради
"Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини назорат қилишда давлат назорати ва бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра, 2025 йил 1 октябрдан бошлаб “Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш майдонлари устидан доимий кузатув олиб борилади.
Бунда:
- “Ўзбеккосмос” агентлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси маълумотлар базалари ўзаро интеграция қилинади;
- “Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан ҳудудий инспекциялардан рўйхатдан ўтган объектлар бўйича маълумотлар тизим орқали автоматик олинади;
- “Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан ҳудудий инспекциялардан рўйхатдан ўтмаган қурилиш майдонлари аниқланган тақдирда, мазкур объектлар ҳақида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Кадастр агентлигига тегишли маълумотлар узатиб борилади.
Белгиланишича, “Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан амалга ошириладиган кузатув ишлари республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш