Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда чиқинди ташувчи электр мотороллерлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди
Кичик ўлчамдаги мотороллерлар шаҳар тор кўчаларида ҳаракатланишга мўлжалланган.
Фото: Чиқиндиларни бошқариш агентлиги
Самарқандда Elxolding корхонаси томонидан Eldosh бренди остида чиқиндиларни ташиш учун мўлжалланган уч ғилдиракли санитар мотоциклларнинг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
Чиқиндиларни бошқариш агентлиги хабарига кўра, корхонада бу йўналишда қўшимча 100 га яқин иш ўрни яратилган.

Қайд қилинишича, мотороллерларнинг бензин ва электромоторли турлари мавжуд. Улар шаҳар маҳаллаларидаги тор кўчаларда ҳам бемалол ҳаракатланиб, чиқиндиларни ташиб чиқиши мумкин.
Бензинли мотороллер 6 литр бензин сарфи билан 1 тоннагача чиқиндини 100 км масофага ташийди.
Электромоторли мотороллерларда эса 150 амперли 72 вольтли қувватлагич жойлаштирилган бўлиб, 1 тонна юкни 60-80 км масофага ташиб бориш хусусиятига эга.
Мавзуга оид
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026
Самарқанд шаҳридаги автоаварияда ППХ ходими ҳалок бўлди
18:30 / 29.04.2026