Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Макка шаҳридаги депортация марказида сақланаётган икки нафар ватандошнинг юртимизга қайтиши таъминланди.
Бош консулхона ходимлари ҳамюртларимиз билан мунтазам алоқада бўлиб, уларга тиббий ёрдам, озиқ-овқат, дори-дармон ва моддий ёрдам кўрсатди.
Дипломатлар маҳаллий ҳокимият ва депортация маркази билан ҳамкорликда уларни Ўзбекистонга қайтариш масаласини ижобий ҳал қилди.
Ватандошлар "Jazeera Airways" авиакомпанияси самолётида Тошкентга етиб келди.






