Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси таклифига кўра, аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, маданият, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун қуйидагилар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида президент қарори имзоланди. 

Тақдирланганлар қуйидагилар: 

Худайбергенова Гулшинар Жангабаевна - Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактабининг бахшичилик синфи ўқитувчиси 

Коканова Нурсулиу Женисбай қизи - Қорақалпоқ давлат университетининг чет тиллари факултети филология йўналиши 4-босқич талабаси 

Сулейманова Ўғилхон Абдуразок қизи - Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Андижон вилояти бўлими артист-мақомчиси 

Жонибекова Хусниёбону Эргашвой қизи - Андижон вилояти Хўжаобод тумани «Гара гури» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси 

Пулатова Моҳичехра Темировна - Бухоро давлат университетининг қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича таянч докторанти 

Тўхтамишова Гулнора Мэлс қизи - Бухоро вилояти Ромитан туманидаги 2-касб-ҳунар мактабининг информатика фани ўқитувчиси 

Чилмурзаева Мафтуна Абдуманнон қизи - Ўзбекистон Миллий университетининг қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича мустақил тадқиқотчиси (Жиззах вилояти) 

Хожибоқиева Нигинахон Ўткир қизи - Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали психология факультети иқтисодиёт йўналиши 3-босқич талабаси 

Ҳакимова Шаҳзода Баҳриддин қизи - Тошкент тиббиёт академиясининг даволаш факультети 1-босқич талабаси (Қашқадарё вилояти) 

Мирзаёрова Севара Убайдуллаевна - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг саноат иссиқлик энергетикаси ихтисослиги бўйича таянч докторанти 

Эшпўлатова Моҳира Ўткиржон қизи -Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 34-умумий ўрта таълим мактабининг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси (Навоий вилояти) 

Омонбоева Меруерт Эркин қизи - Навоий вилояти Нурота туманидаги «Қосимқажи-Меруерт» масъулияти чекланган жамияти директори