Жаҳон | 13:53 / 18.09.2025
1088
1 дақиқада ўқилади

Германия суди сурияликларнинг бошпана олиш ҳуқуқини чеклади

Сурия фуқаролари энди автоматик равишда Германияда ҳимояга умид қила олмайди. Бундай хулосага Кёлн маъмурий суди Сурияда Асад режими ағдарилганидан кейин вазият ўзгарганига асосланиб келди.

Фото: Sean Gallup/Getty Images

Кёлн маъмурий суди Сурия фуқаросининг Германиядан бошпана сўрови рад этилганига қарши даъвосини рад этди. Немис ОАВнинг 17 сентябр, чоршанба куни хабар беришича, суднинг қарорига кўра, эркак энди ҳокимиятдан ағдарилган Башар Асад режими, Дамашқдаги муваққат ҳукумат ёки мамлакат шимоли ва шарқидаги курдларнинг ўзини ўзи бошқариш маъмурияти томонидан таъқибга учрамаяпти.

Бундан ташқари, судялар унинг туғилган Ҳасака губернаторлигида ҳарбий ҳаракатлар ёки бошқа ўзбошимчалик ҳаракатлари натижасида тасодифий жароҳат олиш ёки ўлим хавфи йўқлигини аниқлади.

Суд, шунингдек, даъвогар ҳаёти учун хавфли вазиятда эмаслигини таъкидлади. Сурияда ота-онаси, уч укаси ва хотини бор ва уларникида текинга яшай олади. Қайтган шахс ўзини минимал даражада таъминлай олиши эса индивидуал ишнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид