Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тойлоқдаги “Янги Ўзбекистон” массивида дастлабки 5 та кўп қаватли уй қуриб битказилди
Тойлоқ туманида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида амалий ишлар ўз самарасини бермоқда. Бугунги кунга келиб, 5 та кўп қаватли уй қурилиб, расмийлаштирилди.
Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани марказида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида амалий ишлар изчил давом этмоқда. Президент фармонига асосан бошланган лойиҳа доирасида бугунги кунга қадар 5 та кўп қаватли уй тўлиқ қуриб битказилди ҳамда уларнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди.

4592 хонадонга мўлжалланган массивдаги қурилиш ишларининг дастлабки босқичини “PROJEKT SAM BUILDINGS” МЧЖ амалга оширмоқда. Корхона томонидан жами 20 та уй қурилиши режалаштирилган бўлиб, айни пайтда ишлар босқичма-босқич давом этмоқда.

2025 йилда 784 хонадонли 7 та уй, 2026 йилда эса яна 1120 хонадонли 10 та уй фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Бош режага кўра, массивда 4592 хонадонли 41 та кўп қаватли уй қурилади. Шу билан бирга, 2 та 300 ўринли боғча, 2 та катта мактаб, оилавий поликлиника, IT ва Coworking маркази, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаси, маданият саройи, амфитеатр, истироҳат боғи, болалар майдончалари ва workout ҳудудлари барпо этилади. Бир сўз билан айтганда, бу ерда инсон учун барча қулайликлар яратилади.

“Янги Ўзбекистон” массиви нафақат турар жойлар, балки замонавий шаҳарча сифатида барпо этилади. Бу ерда таълимдан тортиб соғлиқни сақлаш, маданиятдан то спорт ва дам олишгача бўлган барча имкониятлар мужассамлашади.
👉Телефон: +998 95-373-73-00 +998 95-073-73-00
Реклама ҳуқуқи асосида