Жорий йилнинг 30 сентябр куни соат 21:15 ларда Яккасарой тумани КҲАЙ кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Cobalt, Hyundai ва Jetour русумли автомашиналар тўқнашиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.