Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТМ битирувчилари Кореяда ишга жойлашиш бўйича янги имкониятга эга бўлади
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев бошчилигидаги делегация Кореянинг Геонгсангбук-до провинцияси губернатори Ли Чол Ву билан учрашув ўтказди.
Геонгсангбук-до (Gyeongsangbuk-do) —Кореянинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган йирик провинция бўлиб, у 22 та шаҳар ва округни ўз ичига олади. Иқтисодий йўналишлари — саноат (машинасозлик, электроника, кемасозлик), қишлоқ хўжалиги ва туризм.
Мулоқотда томонлар малакали кадрларни Ўзбекистонда тайёрлаб, Геонгсангбук-до ҳудудидаги корхоналарда E-7 (малакали ишчи) визаси асосида ишга жойлаштириш масалаларини келишиб олди.

Провинция ҳукумати томонидан амалга оширилаётган “Ҳудудий E-7 виза синов дастури” — хорижий, жумладан, Ўзбекистондан келган малакали мутахассисларни Кореянинг етакчи саноат компанияларига ишга жалб этишни назарда тутади.
Музокаралар доирасида Корея ёки Ўзбекистондаги университетларда ярим ўтказгичлар, озиқ-овқат саноати, тўқимачилик, биотехнология, сунъий интеллект (АI), робототехника, келажак мобил технологиялари, энергетика каби йўналишларда таҳсил олган талабалар битиргандан сўнг, E-7 визасини соддалаштирилган тартибда олиш, Кореяга кириш ва ишлаш имкониятини яратишга келишилди.

Номзодларга қўйиладиган талаблар: диплом (бакалавр ёки магистр) + 1 йиллик иш тажрибаси; диплом (бакалавр ёки магистр) + TOPIK 2 + ёки KIIP сертификати; Кёнгсангбук-до провинциясининг юқорида қайд этилган йўналишларида камида 3 йиллик расмий иш тажрибасига эга бўлган + TOPIK 3 сертификатига эга номзодлар; кўрсатилган йўналишларда бакалавр ёки магистрлик даражасини тугатаётганлар + TOPIK 2 + ёки KIIP сертификатига эга бўлганлар лойиҳада иштирок этиши мумкин.

Шунингдек, ҳамкорлар билан ўзбекистонликлар учун махсус ўқув курсларини ташкил этиш, иш берувчилар билан тўғридан тўғри шартномалар тузиш тизимини жорий этиш ва виза жараёнларини соддалаштиришга келишилди.
Геонгсангбук-до провинцияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўртасида малакали кадрларни тайёрлаш ва уларни Кореяда ишга жойлаштириш юзасидан уч томонлама ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Мавзуга оид
12:17 / 22.06.2026
2025 йил ОТМни битирганларининг ўртача иш ҳақи 5,1 млн сўмни ташкил этди
21:33 / 21.06.2026
ОТМларга қабул учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 432 805 нафардан ошди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
14:02 / 09.06.2026