Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Охирги 4 йилда 177 нафар инсон доридан заҳарланиб ўлган
Депутат Тоҳир Полвоновнинг маълум қилишича, 2021-2024 йилларда дори воситаларидан заҳарланган шахслар сони 18 минг нафардан кўп. Шундан 177 нафар инсонда ўлим ҳолати кузатилган. Рецепт билан бериладиган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш мақсадида жарималар миқдори 2 баробарга ошириляпти.
Фото: Shutterstock
Қонунчилик палатасининг 14 октябр кунги мажлисида рецепт билан бериладиган дори воситаларининг ноқонуний айланмаси учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Депутат Тоҳир Полвоновнинг маълум қилишича, 2021-2024 йилларда дори воситаларидан заҳарланган шахслар сони 18 минг нафардан ошган.
«Рецепт билан бериладиган дори воситаларининг ноқонуний айланиши фуқароларда турли оғирликдаги заҳарланиш ва ўлим ҳолатларини келтириб чиқаради. Статистик маълумотларга кўра, 2021-2024 йилларда дори воситаларидан заҳарланган шахслар сони 18 минг нафардан ошган. Шундан 177 нафар инсонда ўлим ҳолати кузатилган», деди Тоҳир Полвонов.
Унинг қўшимча қилишича, 2022-2024 йиллар ва 2025 йилнинг дастлабки 5 ойида 288 та ҳолатда умумий қиймати 18 млрд сўмлик 285 минг дона дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.
Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидаги ўзгартиришларни киритиш таклиф этиляпти:
· таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлмаган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун жарималар миқдорини БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача ошириш;
· таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун жарималар миқдорини 100 бараваридан 200 бараваригача ошириш.
Бундан ташқари, Жиноят кодексига ҳам қуйидаги ўзгартиришни киритиш таклиф этиляпти:
· таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўллангандан кейин кўп миқдорда содир этилган тақдирда, БҲМнинг 200 бараваридан 300 бараваригача қилиб белгилаш.
Мавзуга оид
09:22 / 18.12.2025
Тошкент туманида 38 млрд сўмлик дори омбори фош этилди
14:40 / 17.12.2025
Рецептли дориларни онлайн аниқлаш хизмати ишга тушди
22:08 / 13.12.2025
Андижон ва Самарқандда кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
17:06 / 13.12.2025