Аёллар дунёси | 15:49 / 16.10.2025
2009
2 дақиқада ўқилади

«Қизимга» — оталар ва қизлар муносабатини қайта қураётган янги медиа лойиҳа ишга тушди

11 октябр — Халқаро қизлар куни муносабати билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси ва жамоатчилик фаоллари ҳамкорлигида «Қизимга» номли медиа лойиҳа ишга туширилди.

Фото: Видеодан кадр

Лойиҳа жамиятда қиз болаларнинг ҳуқуқлари, имкониятлари ва уларнинг ҳаётида оталарнинг беқиёс ўрни ҳақида ижобий фикрларни шакллантиришни мақсад қилган. Унда қизларнинг салоҳияти ва ишончини чеклайдиган стереотипларни бузиш, қиз болаларнинг ҳаётдаги имкониятларини кенгайтириш ҳамда оталарни қизлар тарбиясида фаол иштирокчига айлантириш мақсад қилинган.

Лойиҳа орқали жамиятда гендер тенглик, қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва оталик маданиятини мустаҳкамлаш асосий вазифа қилиб қўйилган.

Шу билан бирга:

  • қизларнинг таълим ва касб танлаш имкониятларини кенгайтириш,
  • жамиятда оталарнинг фаол иштирокини рағбатлантириш,
  • қизларни илҳомлантирадиган ижтимоий контент яратиш режалаштирилган.

Шунинг учун лойиҳа нафақат қизлар ҳақида, балки оталарнинг ҳисси ва масъулияти ҳақида ҳам. Бу билан қизлар ҳуқуқлари ҳақида жамоатчилик хабардорлиги орттириш, оталар қизлар тарбиясида фаолроқ иштирок этишини таъминлаш, қизларга нисбатан салбий стереотипларни камайтириш мумкин.

«Қизимга» медиа лойиҳаси 2025 йил 11 октябрдан бошлаб, йил давомида босқичма-босқич амалга оширилади.