Ижтимоий тармоқларда айрим мактабларда ходимларнинг, жумладан, ўқитувчиларнинг иш ҳақи тўловлари бўйича хабарлар тарқалди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълум қилишича, мактабларда ходимларга иш ҳақи тўловлари штатлар жадвали ҳамда тарификация рўйхати бўйича ажратилган дарс соатлари асосида амалга оширилади.

Қайд этилишича, ўқитувчиларга тарификация рўйхатида уларга белгиланган ойлик юклама, яъни ставкасидан келиб чиққан ҳолда иш ҳақи тўланади.

“Амалдаги меҳнат қонунчилигида дам олиш куни муносабати билан, жумладан, 31 август куни учун мактабларда иш ҳақидан ушлаб қолиш назарда тутилмаган бўлиб, иш ҳақидан ушланмасдан тўлиқлигича тўлаб бериш бўйича топшириқ берилган”, дейилади вазирлик хабарида.

Маълум қилинишича, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларининг август ойи иккинчи ярим иш ҳақи тўловлари 29 август санасидан бошлаб тўлаб берилмоқда.