Жаҳон | 08:56 / 30.10.2025
2942
1 дақиқада ўқилади

Сохта миграция ҳужжатлари иши: Воронежда 7 ўзбекистонлик суд олдида жавоб беради

Воронеж шаҳри Коминтерн тумани прокуратураси 7 нафар Ўзбекистон фуқаросига нисбатан РФ ЖК 322.1-модда 2-қисми «а» банди (гуруҳ томонидан ноқонуний кириш/бўлиб туришни ташкил этиш) бўйича айблов хулосасини тасдиқлади ва ишни судга юборди.

Фото: Михаил Кирьянов

Прокуратура маълумотига кўра, тергов версиясида айбланувчилар 2023 йил январдан 2024 йил декабргача гуруҳ таркибида миграция қонунчилигини бузган ҳолда хорижий фуқароларга Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний бўлиб туришни ташкил этган. Бу мақсадда пул эвазига сохта миграция ҳужжатлари тайёрлаб, уларни тақдим этгани айтилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ноқонуний ҳаракатларни тўхтатди, жиноят иши бўйича айблов хулосаси тасдиқланиб, материаллар Коминтерн туман судига мазмунан кўриб чиқиш учун юборилган.

Қонунга мувофиқ, айбланувчилар суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар айбсиз деб ҳисобланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид