Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довонида қор: йўл хизматлари кучайтирилди
4 ноябр куни Қамчиқ довонининг юқори қисмида қор ёғмоқда. ФВВ, ЙПХ ва “Қамчиқавтойўл” ходимлари йўлни қордан тозалаш, музламаларнинг олдини олиш ҳамда қум–туз аралашмасини сепиш ишларини олиб бормоқда. Йўлда қолиб кетган ҳайдовчиларга қутқарувчилар томонидан ёрдам кўрсатилмоқда.
Фото: Видеодан кадр
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, довон ҳудудида ёғаётган қор сабабли профилактика ишлари кучайтирилган. Йўл хизматлари томонидан йўл қопламасини қордан тозалаш, музламанинг олдини олиш ва қум–туз аралашмасини қўллаш ишлари узлуксиз амалга оширилмоқда.
ФВВ қутқарувчилари назорат тадбирларини ўтказиб, йўлда тўхтаб қолган транспорт воситаларини хавфсиз жойга чиқариш ҳамда ҳайдовчиларга зарур техник ёрдам кўрсатмоқда.
Вазирлик ҳайдовчилардан довон ҳудудида ҳаракатланишда қуйидагиларга риоя қилишни сўради:
- транспорт воситасини қиш мавсумига тайёрлаш;
- тезлик ва масофа меъёрларига қатъий амал қилиш;
- қишки шиналардан фойдаланиш;
- об-ҳаво шароитига мос ҳолда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш.
Мавзуга оид
17:16 / 24.02.2026
АҚШ шарқий соҳилида рекорд даражада қор: 5 мингдан ортиқ рейслар бекор қилинди
18:39 / 14.02.2026
Довон йўли ва қор кўчкиси: вазият қай даражада хавотирли?
10:50 / 13.02.2026
Қамчиқ довони соат 11:00 да очилади, кечга яқин ҳаракат қайта тўхтатилиши мумкин
10:43 / 13.02.2026