Ижтимоий ҳимоя агентлиги маълумотига мувофиқ, ижтимоий нафақалар тоифалар кесимида қуйидагича тарқалган:
- ногиронлик нафақаси — 316 377 нафар;
- 18 ёшгача бўлган ногирон болалар нафақаси — 169 232 нафар;
- ёшга доир нафақа — 92 498 нафар;
- парвариш нафақаси — 72 560 нафар;
- боқувчисини йўқотганлик нафақаси — 57 370 нафар.
Октябр ойида тайинланган янги нафақалар сони 5 819 тани ташкил этди. Агентлик қайд этишича, очиқланган рақамлар ижтимоий ҳимоя тизими қамрови барқарор кенгаяётганини кўрсатади.










