Расмий маълумотларга кўра, ижтимоий нафақа олувчилар қуйидаги турлар бўйича тақсимланган:
- 313 715 нафар — ногиронлик нафақаси;
- 167 411 нафар — ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бўлган болалар нафақаси;
- 94 454 нафар — ёшга доир нафақа;
- 71 479 нафар — парваришлаш нафақаси;
- 58 246 нафар — боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
- 8 918 нафар — ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ҳамда ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдам;
- 5 317 нафар — уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация;
- 1 626 нафар — оилавий болалар уйи ва патронатга тўлов.
Маълумот учун, январ ойида ижтимоий нафақа бўйича янги тайинловлар ҳам давом этган бўлиб, 6 225 нафар фуқарога нафақа янги тартибда расмийлаштирилган.










