Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аэропортда дорилар контрабандасига уриниш фош этилди
“Тошкент-АЭРО” Ихтисослаштирилган божхона комплекси “Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари Деҳлидан келган йўловчининг ҳийласини бартараф этди: у Умрадан қайтган зиёратчидек кўринишга уринган ҳолда 1 798 дона, қиймати салкам 205 млн сўм бўлган дори воситаларини яширинча олиб кирмоқчи бўлган.
Фото: Видеодан кадр
Маълумотларга кўра, Деҳлидан учиб келган йўловчи аэропортнинг келиш залида айнан шу пайтда Умра сафарида бўлган йўловчилар ҳам қайтаётганини кўриб, назоратдан четлаб ўтиш мақсадида ҳийла режалаштирган. У ҳожатхонада кийимини алмаштириб, ўзини зиёратчидек тутишга ҳаракат қилган.
Бироқ чегара божхона пости ходимлари йўловчининг хатти-ҳаракатларидан шубҳаланиб, уни белгилаб олиб, багажини белгиланган тартибда кўздан кечирди. Текширув натижасида чамадонда турли номдаги 1 798 дона дори воситаси аниқланди ва уларнинг умумий қиймати салкам 205 миллион сўм экани маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
12:00 / 10.01.2026
Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний савдоси фош этилди
20:36 / 30.12.2025
2025 йилда йўловчилар Ўзбекистон аэропортларидан энг кўп парвоз қилган йўналишлар маълум бўлди
14:15 / 30.12.2025
Полшада Беларусдан метеозондлар орқали киритилган контрабанда топилди
08:40 / 01.12.2025