Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экологик рейдлар: Тошкент шаҳри ва вилоятида иссиқхоналар текширувдан ўтмоқда
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ экология, ҳокимлик, санитария хизмати ва ФВВ вакиллари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятида, жумладан Зангиота туманида экологик рейдлар ўтказмоқда. Мақсад — ҳавони ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш ва қоидабузарликка чек қўйиш.
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Куз–қиш мавсумида пойтахтда ҳаво сифати пасайиши кўпинча Тошкент шаҳри ва унга яқин ҳудудлардаги иссиқхона хўжаликлари фаолияти билан боғлиқ экани қайд этилмоқда. Шу муносабат билан ишчи гуруҳ иссиқхоналарда экологик ва санитария меъёрларига риоя этилишини ўрганмоқда, қоидабузарлик аниқланса маъмурий ва бошқа чора-тадбирлар кўрилади.

Расмий маълумотларга кўра, ўтган йили ҳам Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган шунга ўхшаш рейдлар натижасида пойтахт ҳудудидаги бир қатор иссиқхоналарнинг ноқонуний фаолияти тўхтатилган эди.
Рейдлар:
- атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш;
- экологик ва санитария меъёрларига амал қилинишига эришиш;
- қоидабузарларга нисбатан чоралар кўриш;
- ҳолатларнинг такрорланишига йўл қўймаслик ҳамда пойтахт ва вилоятда экологик вазиятни яхшилашга қаратилган.

Мавзуга оид
21:25 / 18.03.2026
2 майдан Тошкент—Хива йўналишида тезюрар поезд қатнови бошланади
19:57 / 18.03.2026
19 мартдан Тошкент – Дубай – Тошкент йўналишидаги мунтазам рейслар тикланади
10:12 / 18.03.2026
Тошкентда юзлаб харидорлар улуш киритган “новостройка” қурувчининг банкдан қарзи сабаб аукционга чиқарилди
21:07 / 17.03.2026