Энди бренд ўз фаолиятини янада мустаҳкамламоқда: шу кунларда Li L6, Li L7 ва Li L9 моделлари учун Транспорт воситасининг турини тасдиқлаш (TВTT) таомили якунланди.
TВTT: ишонч ва хавфсизликнинг янги даражаси
TВTTга эга бўлиш “Li Auto” автомобилларининг хавфсизлик, экология ва техник тартибга солиш соҳаларидаги Ўзбекистон қонунчилиги талабларига тўлиқ мувофиқ келишини тасдиқлайди.
Мижозлар учун бу – ишонч ҳамда тасарруфнинг барча босқичларидаги расмий кўмакнинг янада юқори даражаси деганидир.
Энди “Li Auto” соҳибларининг қуйидагилардан кўнгиллари хотиржам бўлиши мумкин:
3 йил ёки 100 000 км га расмий кафолат, асл эҳтиёт қисмларининг топилиши, сертификатланган сервис станцияларида хизмат кўрсатилиши, функционалликни яхшилаш учун дастурий таъминотнинг мунтазам янгиланиши, бевосита смартфондан автомобилни бошқариш.

TВTT олган моделлар
Li L9 – модель қатор флагмани, REEV (Range Extended Electric Vehicle) технологиясига эга премиум тоифадаги олти ўринли йўлтанламас. Модель ўта юқори қулайлиги, инновацион технологиялари ва хавфсизлиги билан ажралиб туради: Magic Carpet мослашувчан пневмо-осмаси, интеллектуал ассистентлар, массажли креслoлар ва 21 та овоз кучайтиргичли аудиотизим стандарт комплектaцияга киради.
Li L7 – жўшқинлик, нафосат ва қулайлик ўртасида идеал мувозанатга эга премиум тоифадаги беш эшикли йўлтанламас. Кенг салон, интеллектуал функциялар ва юриш захираси катталиги уни Ўзбекистон бўйлаб оилавий сафарлар учун идеал танловга айлантиради.
Li L6 – REEV тизимли, шаҳар ритми учун тайёрланган ўзига хос ва технологик йўлтанламас. У энергиявий самарадорликни, жўшқинлик ва “Li Auto”га хос қулайликни ҳамёнбопроқ шаклда уйғунлаштиради.
2025 йилги Li L6 бошланғич нархи – 569 900 000 сўм.
Нега REEV технологияси Ўзбекистон учун идеал мос?
REEV (Range Extended Electric Vehicle) тизими электромобилнинг экологик тозалиги ва ички ёнув двигателининг автономлигини бирлаштиради.














