Уй ҳайвони эгалари уларга стол устидаги овқатни ташлаш ўрнига кўпроқ баланслаштирилган овқатланиш тартибини танлашмоқда. Ушбу онгли қарорга асосланган трендни ишлаб чиқарувчилар ҳам фаол қўллаб-қувватлашмоқда. Мираторг савдо белгиси бир неча йиллардан буён Ўзбекистонда фаолият юритар экан, жониворлар учун маҳсулотлар ишлаб чиқариб, сифатли емларни нафақат ҳамёнбоп қилмоқда, балки уйсиз ҳайвонларга ёрдам бериш, уларга ғамхўрлик қилиш ҳар бир инсоннинг қўлидан келишини тарғиб қилмоқда.
Фермадан уй ҳайвони идишигача: сифатни кафолатловчи майдон
Мираторгнинг ем ишлаб чиқариш тарихи – катта тизимнинг ривожланиши билан боғлиқдир. Ҳолдингнинг ташкил топганига 30 йилдан ошди ва бугунги кунда у 22 турдаги бутун бир тузилмани – уруғларни етиштириш ва чорвачиликдан тортиб, қайта ишлаш ва логистикагача бўлган жараённи ўз ичига олади. Ушбу кенг майдонда 55 турдаги маҳсулот қамраб олинган бўлиб, дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларига маҳсулотлар етказиб берилади ва бу сифатни ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида назорат қилиш имконини яратади.

Кимёвий моддалар ўрнига ҳақиқий овқат: турли хил талаблар учун яратилган хилма-хиллик
Мираторгнинг инсонлар учун маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнидан ҳайвон емларини тайёрлашда қўллайдиган асосий тамойили – максимал даражадаги табиийлик ва юқори сифатдир. Дегидрацияланган гўшт ўрнига табиий гўшт қўшиш инновацион технологияси эвазига ушбу емлар сунъий тўйим кучайтирувчилари ва ароматизаторларсиз гўштнинг ўзига хос таъмини сақлаб қолади. Бундай ечим нафaқат ҳайвонларни табиий озиқланишга қайтаради, балки уларнинг иштаҳасини очади: жонивор ўз порциясини иштиёқ билан ейди ва зарур озиқ моддаларини тўлиқ ўзлаштиради. Рецептлар асосини мол гўшти, бузоқ гўшти, товуқ филеси, қўй гўшти ва балиқ ташкил қилади.
Ўзбекистон шароитида маҳсулот сифати масаласи доимгидек долзарб бўлган бир пайтда, бу ёндашув истеъмолчиларнинг эътиборини тортмоқда. Етакчи маҳаллий дистрибютор Balton Trading Asia билан ҳамкорлик туфайли бу емлар республика бўйлаб кенг тарқалган. Ушбу савдо белгиси ассортиментида 150 дан ортиқ маҳсулот мавжуд бўлиб, улар FEDIAF ва FSSC 22000 халқаро стандартларига тўлиқ мос келади ва уй ҳайвонларининг турли эҳтиёжларини ҳисобга олади.

Масалан, Meat қатори кундалик озиқланиш учун энг яхши танлов бўлиб, стерилизация қилинган ҳайвонларга ҳам мос тушади. Extra Meat қатори эса юқори оқсил ва витаминлар миқдори билан ажралиб туради ва овқат ҳазм қилиш тизими сезувчан бўлган ҳайвонлар учун яратилган. Шунингдек, Expert номли ветеринария қаторини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим — бу маҳсулотлар овқат ҳазм қилиш, буйрак, жигар касалликлари ёки аллергияга мойиллиги бўлган ҳайвонларни қўллаб-қувватлаш учун нутрициологлар томонидан ишлаб чиқилган.












