Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солиқдан энг кўп қарзи бор қурилиш компаниялари маълум қилинди
Солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори қурилиш компанияларининг умумий қарзи 1,2 трлн сўмдан ошди. Шундан 311 млрд сўми 10 та компания ҳисобига тўғри келади.
Фото: Kun.uz
2025 йил 1 ноябр ҳолатига солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори қурилиш корхоналари сони 1209 тани ташкил этяпти, дея хабар берди Солиқ қўмитаси.
Уларнинг умумий қарздорлиги 1,2 трлн сўмдан ошган. Шундан 311,2 млрд сўми, яъни 23,9 фоиз солиқ қарзи энг йирик бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади:
· “Mohir-Quruvchi” МЧЖ – 65,3 млрд сўм;
· “Avtosanoat-Injiniring” МЧЖ – 63,9 млрд сўм;
· “Aziya Invest Favorit” МЧЖ – 63,9 млрд сўм;
· “Tamirlash Qurish Servis” МЧЖ – 50,3 млрд сўм;
· “Fayz Design” МЧЖ – 18,5 млрд сўм;
· “DSK Binokor” МЧЖ – 13,7 млрд сўм;
· “Bright Industry Buildings the Future” МЧЖ – 11,6 млрд сўм;
· “Zarafshon Buildings” МЧЖ – 8,4 млрд сўм;
· “Dilum Nur Story” МЧЖ – 8 млрд сўм;
· “Ulug’bek Osiyo Qurilish” МЧЖ – 7,6 млрд сўм.

Ҳудудлар кесимида корхоналарнинг солиқ қарздорлиги кўрсаткичи Тошкент шаҳрида 391 млрд сўмни, Тошкент вилоятида 322,7 млрд сўмни Андижон вилоятида 147,9 млрд сўмни ташкил этган.
Мавзуга оид
14:20 / 30.12.2025
Ижтимоий солиқ тушумларини тақсимлаш миқдорлари белгиланди
19:06 / 26.12.2025
Тадбиркорларга солиқ муносабатларида енгилликлар берилди
08:42 / 26.12.2025
Тикув-трикотаж ва чарм саноатига имтиёзли солиқ ставкалари жорий этилди
19:10 / 23.12.2025