Жамият | 11:47 / 19.11.2025
1030
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда сақлаш қоидаларига риоя этилмаган дори воситалари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳар Учтепа туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида сақлаш қоидалари бузилган, ҳужжатларсиз дори воситалари савдоси фош этилди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ҳамда Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Д.Н. қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, у хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган 9 турдаги жами 542 қути дори воситаларини фуқаро Б.С.га 6 400 АҚШ долларига сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Экспертиза хулосаларига кўра, ашёвий далил сифатида олинган дори воситаларига мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмагани, шунингдек уларни сақлаш учун белгиланган меъёр ва талабларга риоя этилмагани аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид