5 ноябр куни Тошкентнинг Учтепа туманидаги беш қаватли уйнинг учинчи қаватидаги хонадонда газ-ҳаво аралашмаси портлаши содир бўлиб, бир киши жароҳатланди.
Тошкент шаҳар ФВББ матбуот хизмати маълум қилишича, соат 10:00 да Чилонзор-23 даҳасида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларидан бирида «газ-ҳаво аралашмаси чақнаши» ҳақида хабар келиб тушган. Қутқарув бўлинмалари воқеа жойига зудлик билан етиб борган.
Ҳодиса оқибатида бир киши тан жароҳати олган ва тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага ётқизилган. Ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳодиса оқибатида қўшни хонадоннинг эшик ва деразалари қисман зарарланган.

Ҳозирда ҳодиса келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.












