Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахтиёр Саидов Албаниянинг янги элчиси ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Албаниянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Гентз Пецанининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Фото: Бахтиёр Саидов / Telegram
Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Албания ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, савдо, инвестициялар, туризм, таълим ва маданий алмашинув йўналишларида алоқаларни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
«Суҳбатимиз ўзаро савдо, инвестициялар, туризм, таълим ва маданий алмашинув соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилди. Шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш ҳамда икки томонлама шерикликни янада чуқурлаштиришга хизмат қиладиган янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш борасида умумий интилишларимизни ифода этдик», — дея таъкидлади Бахтиёр Саидов.
Томонлар ўзаро манфаатли йўналишларда мулоқот ва ташрифлар алмашинувини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
21:38 / 12.03.2026
Ташқи ишлар вазирлигида Кўрфаз араб давлатлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
18:22 / 08.03.2026
Бахтиёр Саидов Эрдўған билан учрашди
10:23 / 04.03.2026
Ўзбекистон ва Эрон ТИВ раҳбарлари телефон орқали вазиятни муҳокама қилди
19:34 / 01.03.2026