«Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор профилактик тадбири доирасида Андижон вилояти ИИБ, ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ҳамда Божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 4 миллиард сўмга яқин бўлган 14 кг дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари ҳамда 9 минг 509 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинди.

Шу билан бирга, «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик ойлигининг дастлабки 15 кунида республика бўйича уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида 1048 та жиноят аниқланиб, 242 кг наркотик моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.