Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамоат транспортини онлайн кузатишда узилишлар бўлиши мумкин
20–22 декабр кунлари Uzbusmonitoring ахборот тизимида техник ҳамда профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан автобуслар ҳаракатини реал вақт режимида кўрсатувчи мобил иловалар ва онлайн хизматларда вақтинчалик узилишлар кузатилиши эҳтимол. Йўловчилардан сафарни олдиндан режалаштириш сўралмоқда.
«Рақамли транспорт» маркази хабар беришича, жорий йилнинг 20–22 декабр кунлари Uzbusmonitoring ахборот тизимида техник ва профилактика ишлари амалга оширилади. Мазкур ишлар тизимнинг барқарорлигини таъминлаш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда ахборот хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида олиб борилиши таъкидланади.
Шу кунлар давомида жамоат транспорти автобусларининг ҳаракатини реал вақт режимида кузатиш имконини берувчи мобил иловалар ҳамда онлайн платформаларда вақт-вақти билан узилишлар бўлиши мумкин. Хусусан, айрим йўналишларда автобуслар жойлашуви картада кечикиб акс этиши, ҳаракат вақти ҳақидаги маълумотлар янгиланмаслиги ёки хизматлар вақтинча ишламай қолиши эҳтимоли бор.
Марказ йўловчилардан юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларга тушуниш билан ёндашишни сўраб, сафарларни имкони борича олдиндан режалаштириш, зарурат бўлганда бекатлардаги жадвал ва ахборот лавҳаларига таянишни тавсия қилди.
«Рақамли транспорт» маркази юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраган.
Мавзуга оид
16:34 / 14.01.2025
Автобус учун ажратилган йўлакда ҳаракатланганлик учун жавобгарлик белгиланади
21:18 / 25.04.2024
Тошкент — Марказий Осиёда жамоат транспорти йўлкира нархлари энг арзон пойтахт
16:50 / 25.08.2023
«Тошшаҳартрансхизмат» ёқилғи қуйиш шохобчаларида кўплаб автобуслар навбатда туриб қолаётганига изоҳ берди
12:23 / 22.08.2023