Автобус учун ажратилган йўлакда ҳаракатланганлик учун жавобгарлик белгиланади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳайдовчиларнинг йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган қисми бор йўлдан ҳаракатлангани учун жавобгарлик киритилади.

Фото: Getty Images
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида автобус учун ажратилган йўлакларда бошқа транспорт воситалари ҳаракатлангани учун жавобгарлик кўзда тутилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган қисми бор йўлдан ҳаракатлангани учун жавобгарлик киритилмоқда. Хусусан, кодекс 128-7-моддаси билан тўлдирилади.
Бунда қуйидаги ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланмайди:
- алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситаларининг ҳаракатлангани;
- ёндош ҳудуднинг кириш ёки чиқиш жойидан 50 метр масофада узуқ-узуқ чизиқли жойгача ёхуд яқин масофадаги узуқ-узуқ чизиқли жойгача ҳаракатланганлик;
- йўналишли транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш;
- қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун ҳаракатланганлик.
Мажлисда сўзга чиққан Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Улуғбек Қобулов сўзларига кўра, маъмурий жарима миқдорини белгилашда бир қатор хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилган. Хусусан, АҚШ Ню-Йорк штатида бундай ҳуқуқбузарлик учун 50−250 доллар, Францияда 35−135 евро, Германияда 135 еврогача, Беларусда 12 доллар, Қозоғистонда 7 доллар миқдорида жарима ундирилиши аниқланган. Депутат шуларни ҳисобга олиб, таклиф этилган модданинг санкцияси миқдорини тушириш ҳақида қарор қабул қилинганини айтди, аммо унинг миқдорларига аниқлик киритмади.
Дастлаб қоидабузарликни биринчи марта содир этганлик учун БҲМ 3 баравари (1 млн 125 минг сўм), такрор содир этганлик учун БҲМ 5 баравари (1 млн 875 минг сўм) миқдорида жарима белгилаш таклиф этилганди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00
-
Муҳаммад Салоҳ фаолиятида иккинчи марта АПЛ энг яхши футболчиси бўлди
Спорт | 17:42
-
Сунъий интеллект тобора кучайиб бормоқда, лекин кўпроқ хатога йўл қўймоқда – ОАВ
Фан-техника | 17:40
-
Янги ҳаётга қадам: сўнгги қўнғироқдан репортаж
Жамият | 17:31
Мавзуга оид

14:36 / 01.04.2025
Хонанда Ботир Қодиров муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди

19:19 / 25.03.2025
«Биринчи имконият» доирасида тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилади

21:37 / 26.02.2025
Қонунлар нормаларининг аниқ ва бир хил қўлланиши таъминланади

17:05 / 20.02.2025