Жамият | 14:07
581
1 дақиқада ўқилади

“Келажак” марказлари: ота-оналар тўлови миқдори белгиланди 

2026 йил 1 январдан “Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўлови ойига базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)га нисбатан ҳудудлар кесимида белгиланади. Меъёрлар Вазирлар Маҳкамаси қарорида қайд этилган. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сон қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан “Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўлови ойига БҲМга нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади

  • Тошкент шаҳрида — 30 фоиз; 
  • вилоятлар марказларида — 25 фоиз; 
  • республиканинг қолган туман (шаҳар)лари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида — 15 фоиз; 
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида — 10 фоиз. 

Шунингдек, қарорда 2026 йил 1 сентябрдан мазкур тўловлар миқдори оширилиши ҳам кўзда тутилган (Тошкентда — 60 фоиз, вилоят марказларида — 50 фоиз, қолган туман/шаҳарларда — 30 фоиз, Қорақалпоғистон ва Хоразмнинг қолган туман/шаҳарларида — 20 фоиз). 

Қарор 2025 йил 11 декабрдан кучга кирган. 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид