Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хивада ИИБ ходими пора олаётганда ашёвий далиллар билан ушланди
Хива шаҳри ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш учун ажратилган 12 сотих ер майдонида уй-жой қуришга рухсат олиб беришни ваъда қилган ИИБ ходими фуқародан 30 минг АҚШ доллари олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Фото: ДХХ
Хоразм вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизматининг катта тезкор вакили Хива шаҳри ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш учун ажратилган 12 сотих ер майдонида уй-жой қуриш бўйича рухсат олиб беришни ваъда қилганликда гумонланмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, у ҳокимият идораларида ишловчи мансабдор танишлари орқали мазкур масалада “рухсат”ни ҳал қилиб беришини айтиб, бунинг эвазига фуқародан 30 минг АҚШ доллари олган.
Мазкур маблағни олиш жараёнида Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Натижада гумонланувчи шахс ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, тергов органи қарорiga кўра, гумонланувчига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.
Шу каби ер муносабатлари билан боғлиқ яна бир ҳолат Фарғона вилоятида ҳам қайд этилган. У ерда икки шахс имтиёзли шартларда ажратилган жами 3 гектар ер майдонини “танишлар орқали” харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, пул талаб қилган вақтда қўлга олинган. Ушбу ҳолат бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
21:25 / 18.03.2026
2 майдан Тошкент—Хива йўналишида тезюрар поезд қатнови бошланади
13:08 / 16.03.2026
Қорақалпоғистонда йўл қуриш лойиҳаси бўйича 10 минг доллар талаб қилган мансабдор ушланди
08:26 / 16.03.2026
Солиқ қарзини кечиктириш эвазига пул сўраган мансабдор фош этилди
14:24 / 14.03.2026