Миллий статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларга кўра, 2025 йил январ–ноябр ойларида Ўзбекистонда қурилиш ишлари ҳажми 273,3 трлн сўмга етган.
Маълум қилинишича, мазкур кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 14,6 фоизга юқори.
Ҳудудлар кесимида қурилиш ишлари ҳажми қуйидагича қайд этилган:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 8,9 трлн сўм;
- Андижон вилояти — 13,9 трлн сўм;
- Бухоро вилояти — 16,3 трлн сўм;
- Жиззах вилояти — 7,2 трлн сўм;
- Қашқадарё вилояти — 15,9 трлн сўм;
- Навоий вилояти — 13 трлн сўм;
- Наманган вилояти — 13,8 трлн сўм;
- Самарқанд вилояти — 17,4 трлн сўм;
- Сурхондарё вилояти — 13,4 трлн сўм;
- Сирдарё вилояти — 5,8 трлн сўм;
- Тошкент вилояти — 29,9 трлн сўм;
- Фарғона вилояти — 16,3 трлн сўм;
- Хоразм вилояти — 11,4 трлн сўм;
- Тошкент шаҳри — 78,8 трлн сўм.
2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистонда 273,3 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,6 фоизга кўп. Энг катта ҳажм Тошкент шаҳри (78,8 трлн сўм) ва Тошкент вилоятида (29,9 трлн сўм) қайд этилди.












