Ўзбекистон | 14:59 / 12.01.2026
4169
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Promomed фармацевтика компанияси иш бошлади

Бугунги кунда соғлиқ масаласи ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Қандли диабет, ортиқча вазн, юрак-қон томир ва бошқа сурункали касалликлар кўпайиб бораётган бир пайтда, сифатли ва замонавий дори воситаларига эҳтиёж ҳам ортмоқда. Ана шундай вақтда Ўзбекистон фармацевтика бозорига Promomed компаниясининг кириб келиши муҳим воқеа бўлди.

Фото: Promomed

Promomed қандай компания?

Promomed — бу 20 йилдан буён фаолият юритиб келаётган йирик биофармацевтика компанияси. Компания дори воситаларини шунчаки сотиб олиб тарқатмайди, балки синовдан ўтказади ва ўзи ишлаб чиқади.

Унинг ўз илмий лабораториялари, тадқиқот марказлари ва замонавий заводлари мавжуд. Мутахассислар янги дори формулаcини яратишдан тортиб, уни ишлаб чиқариш ва беморларга етказишгача бўлган барча жараённи ўзлари назорат қилади. Шу сабабли компания ишлаб чиқарган дорилар сифат ва хавфсизлик бўйича халқаро талабларга жавоб беради.

20 йиллик фаолияти давомида Promomed юзлаб дори воситаларини яратди. Бугунги кунда компания диабет, семириш, онкология, асаб тизими, оғриқ қолдирувчи ва юқумли касалликлар учун мўлжалланган дориларни ишлаб чиқаради.

Айрим дори воситалари бошқа бозорларда муқобилига эга бўлмаган, яъни ноёб препаратлар ҳисобланади. Бу эса компаниянинг илм-фан ва инновацияга қанчалик катта эътибор беришини кўрсатади.

Нега фармацевтикага талаб ортмоқда?

Бугун одамлар олдингидан кўра узоқ умр кўрмоқда, бироқ сурункали касалликлар ҳам кўпаймоқда. Диабет ва семириш энди фақат ёши катта одамларда эмас, балки ёшлар орасида ҳам учраяпти.

Шифокорлар таъкидлашича, касалликни эрта аниқлаш ва тўғри дори билан даволаш асоратларнинг олдини олади. Шу сабабли замонавий, ишончли ва самарали дорилар ҳар қачонгидан ҳам муҳим.

Бундан ташқари, фармацевтика соҳаси мамлакат учун ҳам стратегик аҳамиятга эга. Маҳаллий ва ишончли ҳамкорлар билан ишлаш дори таъминотида узилишларнинг олдини олади ва соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлайди.

Ўзбекистонда нималарни таклиф қилмоқда?

Ҳозирда Ўзбекистон дорихоналарида Promomed фармацевтика компаниясининг 2 турдаги дори воситалари мавжуд. Улар 2-тур қандли диабетни даволашга ва ортиқча вазнни камайтиришга ёрдам беради.

Бундан ташқари, компания маҳаллий шифокорлар билан бирга семиришга қарши кураш дастури устида ишламоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда шифокорлар ва аҳоли учун тушунтириш ҳамда ўқув дастурларини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Россия фармацевтика компанияси Ўзбекистонда узоқ муддатли фаолият олиб боришни мақсад қилган. Келгусида компания диабет ва семириш учун янги дориларни, саратон касаллигига қарши препаратларни босқичма-босқич олиб киришни режалаштирмоқда. Сифатли дори воситалари ва мутахассислар билан ҳамкорлик эса аҳолининг соғлом ҳаёт кечиришига хизмат қилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш