Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда омбудсман номига 26 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди
Ўтган йили омбудсман номига мурожаатлар келиб тушиши 2024 йилдагига нисбатан 12,6 фоизга кўпайган.
Фото: ombudsman.uz
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2025 йилдаги фаолияти юзасидан маърузаси кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, 2025 йилда Омбудсман номига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан жами 26 372 та мурожаат келиб тушди. Ушбу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 12,6 фоизга кўпайган.
Омбудсман кўмагида фуқаролар манфаатида 10,6 млрд сўмдан ортиқ маблағ ундирилишига эришилди. Шундан 2,3 млрд сўм иш ҳақи ва меҳнат муносабатларига оид тўловлар, 3,9 млрд сўмдан ортиқ маблағлар эса фуқароларга бузилган уй-жойи учун тўлаб берилган компенсацияни ташкил этди.
Омбудсман ва унинг ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари томонидан қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича 954 та мониторинг ташрифи амалга оширилди. Мониторинг ташрифлари давомида маҳкум ва маҳбуслар билан 5 487 та холи тарздаги суҳбатлар ҳамда 11 мингдан ортиқ шахслар билан жамоавий учрашувлар ўтказилди.
Мавзуга оид
13:53 / 17.12.2025
Омбудсман аралашуви: маҳкум ва маҳбусларга тиббий ёрдам ташкил этилди
21:27 / 30.11.2025
Инсон ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйган 33 нафар масъул ходим интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган – Омбудсман
12:17 / 26.03.2025
Пискентдаги колонияда асоссиз интизомий бўлинмага киритиб қўйилган маҳкум Омбудсманга шикоят қилди. Унинг танасида лат ейиш аломатлари аниқланган
20:36 / 18.03.2025