Ўрганиш давомида «Истиқлол» МФЙ ҳудудида жойлашган фуқаро Б.З.га тегишли ҳамда «Бодомзор» МФЙ ҳудудида жойлашган фуқаро Х.Угa тегишли иссиқхоналарнинг филтрлари носоз эканлиги аниқланди.
Ҳар икки ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.
Аввалроқ Зангиота туманида 14 та иссиқхона фаолияти ўрганилган ва филтри носоз иссиқхоналар аниқланганди.











