Ўзбекистон | 09:36
477
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Ўзбекистон–Германия сиёсий маслаҳатлашувлари ўтказилди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Германия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 20-раунди ўтказилди. Учрашувда томонлар икки давлат ҳамкорлигининг устувор йўналишлари ва олий даражадаги келишувларни амалга ошириш механизмларини муҳокама қилди.

Фото: "Дунё" АА

Тошкентда Ўзбекистон ва Германия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 20-раунди бўлиб ўтди, дея хабар берди “Дунё” АА.

ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов, Германия томонига эса Германия ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича вакили Никлас Вагнер бошчилик қилди.

Музокараларда олий даражада эришилган келишувларни ўз вақтида ва пухта амалга ошириш механизмлари, сиёсий-дипломатик муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, савдо-инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш ҳамда халқаро ташкилотлар доирасида мулоқотни чуқурлаштиришнинг жорий ҳолати ва истиқболлари юзасидан батафсил фикр алмашилди.

Сиёсий маслаҳатлашув якунларига кўра, икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва эришилган келишувларни сифатли бажариш зарурати таъкидланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид