Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда ҳаво транспортида бир кунда ўртача 26 минг йўловчи ташилган
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йил давомида Ўзбекистонда ҳаво транспорти орқали қарийб 9,7 млн нафар йўловчи ташилган. Мазкур рақам бир йил мобайнида авиақатновларга бўлган талаб ортиб бораётганини кўрсатади.
Фото: Миллий статистика қўмитаси
Қайд этилишича, йўловчи ташиш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда деярли 3,7 млн нафарга кўпайган.
Бу кўрсаткич ҳаво транспортидаги ўсиш суръати сезиларли эканини англатади.
Шу билан бирга, 2025 йилда ҳаво транспортида бир кунда ўртача 26 минг нафардан ортиқ йўловчи ташилган.
Мутахассислар фикрича, бунда ички ва халқаро йўналишлар географиясининг кенгайиши, рейслар сони ва хизматлар сифати ошиши каби омиллар муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин.