Ўзбекистон | 10:43
801
1 дақиқада ўқилади

Водий–Тошкент йўналишида қўшимча поезд рейслари йўлга қўйилди

Қамчиқ довони бўйлаб транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилгани сабабли, водий вилоятларига бориш ёки водийдан Тошкентга келишни режалаштирган йўловчилар учун «Поп», «Темирйўлобод», «Ангрен» ва «Оҳангарон» вокзалларида қўшимча темирйўл рейслари ташкил этилди.

Фото: ФВВ

Қамчиқ довони бўйлаб транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилган. Шу муносабат билан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида водий вилоятларига бориш, шунингдек, водий вилоятларидан Тошкент шаҳрига келишни режалаштирганлар учун «Поп», «Темирйўлобод», «Ангрен» ҳамда «Оҳангарон» вокзалларида қўшимча темирйўл рейслари йўлга қўйилган.

Йўловчиларни вокзалларга йўналтириш ишлари ФВВ бошчилигида ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан олиб борилмоқда. 

Ишчи гуруҳ таркибига Транспорт вазирлиги, ИИВ, МГ, маҳаллий ҳокимлик ва темирйўл ходимлари жалб этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид