Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободда «МАЗ» юк автомобили юки BYD устига тушиб кетди
15 феврал куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасида «МАЗ» русумли юк автомобили кескин тўхтагани ортидан юк қисмидаги юки орқадан келаётган BYD русумли автомобил устига тушиб кетган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.
Фото: Видеодан кадр
Жорий йилнинг 15 феврал куни Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасида ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган Ў.Қ. бошқарувидаги «МАЗ» русумли юк автомобили ҳаракат вақтида кескин тўхтаган. Шу пайт бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Ж.М. бошқарувидаги BYD русумли автомобил устига «МАЗ» юк автомобилининг борт қисмидаги юки тушиб кетган.
Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралди.
Мавзуга оид
07:19
Инфографика: қайси мамлакатларда ЙТҲ кўпроқ содир бўлади?
12:53 / 15.02.2026
Тошкентдаги ЙТҲ оқибатида Lacetti иккига бўлиниб кетди
21:19 / 13.02.2026
Li 9 ва BYD тўқнашуви: Тошкент судлари яна шов-шувли иш марказида
11:25 / 13.02.2026