Таълимга тўлов учун имтиёз қандай ишлайди?

Фуқароларнинг таълим олиш учун ажратилган даромадлари солиққа тортилмайди.

Бу амалда қандай ишлайди:

  • даромад топасиз ва 12% миқдорида даромад солиғи тўлайсиз;
  • университетга контракт тўловини амалга оширасиз;
  • контракт тўлови суммаси солиққа тортиладиган даромаддан чиқариб ташланади;
  • солиқ қайта ҳисобланади.

Қайтариладиган сумма қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: тўланган контракт суммаси × 12%. Агар контракт 25 млн сўм бўлса, 3 млн сўмгача қайтариб олиш мумкин — агар даромадингиздан шу миқдорда жисмоний шахслар даромад солиғи (ЖШДС) ушлаб қолинган бўлса.

Кимлар қайтариб олиши мумкин?

Имтиёз қуйидаги таълим тўловлари учун қўлланади:

  • ўзининг ўқиши учун;
  • фарзандининг ўқиши учун;
  • турмуш ўртоғининг ўқиши учун.

Университет аккредитациядан ўтган таълим муассасаси бўлиши лозим. Имтиёз лицензияси бор давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларига нисбатан қўлланилади.

Имтиёз қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

  • ака-ука, опа-сингил, жиян ва бошқа қариндошларнинг ўқиши учун тўлов қилинганида;
  • солиққа тортилмайдиган даромадлардан тўланганида;
  • ҳужжат билан тасдиқланмаган ҳолларда.

Қандай ҳужжатлар керак?

Қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

  • университет билан шартнома;
Университетда ўқиш учун шартнома намунаси.
  • Тўлов ҳужжатлари: квитанциялар, банк ўтказмалари, маълумотномалар;